Бош саҳифа / Маданият / “Шашмақом” тарихдан сўзлайди

“Шашмақом” тарихдан сўзлайди

Қадим замонларда бир оила қиз фарзанд кўради. Қизини оқ-ювиб, оқ тараб улғайтиради. Қиз эсли-ҳушли, тарбияли бўлиб вояга етади. Бу ҳам етмагандек, у кўз кўриб, қулоқ эшитмаган даражада гўзал эди.

Оила ночорликда кун кечирар, юртини эса ёв босиб, душманлар ҳамма жойни вайронага айлантиради. Халқни талон-тарож қилиб, бор будидан айиради.

 Навбат қиз яшаётган ҳудудга келади. Соқчилар дарвозани очиб, қизни олиб кетиш мақсадида судрай бошлайди. Бу пайтда қиз “Шашмақом”дан куй чалаётган бўлади. Ер билан битта бўлса-да, қиз куй чалишдан тўхтамайди. Дод-фарёд нидолари куй билан ҳамоҳанг дардли нолага айланади. “Шашмақом” фильмида мана шундай аянчли воқеа саҳналаштирилган. Инсонларга шифо бўладиган кучга эга бу оҳангларда халқимизнинг дарду ташвишлари, ушалмай қолган орзу ва армонлари жой олган гўё. Мақомларнинг ҳар бири йирик асар, ўлмас дурдона. Унинг куйлари бир-биридан ажралмаслиги ва узлуксиз давом этиши билан қимматлидир.

“Шашмақом”да мумтоз адабиётимизнинг ёрқин намояндаларининг ғазаллари куйга солинган. Мақом ижрочилари ҳар жойда бўлганлиги туфайли фарғоналиклар фарғонача услубда, бухороликлар ўз усулларида ижро этишган. Президентимизнинг мақом санъатини ривожлантириш ҳақидаги қарори соҳага бўлган эътиборни янада кучайтириши шубҳасиз.

Олий ўқув юртларида биз талабаларга “Шашмақом”дан сабоқ берилмоқда. “Шашмақом” нафақат бой мусиқий меросимиз, балки ўтмишда ота-боболаримизнинг қайғули ва бахтли дамларидан ҳикоя қилади.

Шаҳзод ШОНАЗАРОВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan