Бош саҳифа / Жамият / Шароит яхшиланмоқда

Шароит яхшиланмоқда

Ўтган йилнинг декабрь ойида маҳалламиздаги фойдаланилмаётган эски шифохона биноси ва ички йўлларнинг таъмирталаб бўлиб қолганлиги, бундан аҳоли азият чекаётгани ҳақида вилоят ҳокимига мурожаат қилгандим.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа мутахассислари билан бирга маҳалламизга ташриф буюришди. Аҳволни кўздан кечириб, шифохона биносини таъмирлаш 2018 йилги Давлат дастурига киритилишини ва ушбу бинодан болалар мурувват уйи сифатида фойдаланилишини айтишганди. Ҳозирда мазкур бинода таъмирлаш ишлари бошланган. Ишлар қизғин давом этмоқда. Кўп йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммонинг ҳал этилганидан маҳалламиз аҳли беҳад хурсанд.

Мурожаатларимиз эътиборсиз қолдирилмаётгани ва муаммолар амалий ечимини топаётганлиги учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирамиз.

Зиядулла МУСТАФАҚУЛОВ,
Қумқўрғон тумани,“Жалойир“ маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan