Бош саҳифа / Жамият / Шароит соз бўлса, машаққат ҳам оз бўлар

Шароит соз бўлса, машаққат ҳам оз бўлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан сўнгги йилларда вилоятимиздаги ижтимоий соҳа муассасаларида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши натижасида ёш авлоднинг замон талабларига жавоб берадиган шарт-шароитларда таълим-тарбия олишлари, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига эришилмоқда.

2017 йилда мазкур жамғарма томонидан вилоятда 107 та ижтимоий соҳа муассасасида 126,3 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, таълимнинг бошланғич бўғини ҳисобланган, ёш авлодга мактабгача бўлган таълим-тарбия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича 7 та мактабгача таълим муассасасида реконструкция,  16 та МТМнинг мавжуд биноларида эса мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада 550 та янги ўринлар ташкил этилди.

Шунингдек, 1 та янги умумтаълим мактаби қурилиши, 46 та умумтаълим мактабида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳисобига 7 минг 219 та замонавий ўқув ўринлари яратилди. Термиз туманидаги 1-футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 50 ўринли ётоқхона қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва малака кўникмалари олишлари учун мавжуд шарт-шароитларни яхшилаш муҳим масаладир. Буни вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси негизидаги 17 та касб-ҳунар коллежида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ишларида кўриш мумкин.

Вилоят аҳолисига  сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва шифохоналарда даволанувчи беморлар учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида 18 та соғлиқни сақлаш муассасасида реконструкция ишлари амалга оширилиши натижасида 972 та даволаш ўрни ҳамда 500 қатновли тиббий хизматлар йўлга қўйилган.

Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар тизимли амалга оширилиши муҳтарам Президентимизнинг  февралдаги «2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган. Мазкур қарор асосида жамғарма маблағлари ҳисобидан 37 та умумтаълим мактабини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун  40,4 миллиард сўм, касб-ҳунар коллежларива соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун эса 43,3 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бунинг натижасида вилоятда  4 минг 581 та янги ўқув ўрни, 50 ўринли ётоқхона ҳамда 760 та даволаш ўрнига ва 538 қатновга мўлжалланган тиббиёт муасссасалари аҳолига доимий хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят молия бош бошқармаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan