Бош саҳифа / Таълим / Шароит бор жойда илм юксалади

Шароит бор жойда илм юксалади

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг замонавий ўқув биноси ҳамда талабалар турар-жойи фойда-ланишга топширилди.

Тантанали тадбирда университет, вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Университетнинг Термиз филиалида вилоят аграр тармоқлари эҳтиёжлари асосида ҳозирда 17 та таълим йўналиши бўйича 700 нафарга яқин малакали кадр лар тайёрланмоқда. Бугун фойдаланишга топширилган 1000 ўринли янги ўқув биноси, 240 ўринли талабалар ётоқхонасида замон талабига мос равишда таълим олиш, илм ва амалиётнинг узвийлигини таъминлаш учун барча шароит яратилган.

Тантанали тадбирдан сўнг Тошкент давлат аграр университети ва унинг Термиз филиали ўртасида университет раҳбарияти, ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ҳамда республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан онлайн мулоқот ўтказилди. Филиалдаги таълим жараёни, ўқув-лаборатория хоналарида олиб борилаётган амалий машғулотлар ва тажрибалар билан танишилиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан суҳбатлашилди.

Вилоятдаги фермер хўжаликлари раҳбарларини филиалда сиртдан ўқитиш ва турли йўналишлар бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

И. АМИРҚУЛОВ,
муаллиф олган сурат

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE