Бош саҳифа / Жамият / Шароит бор жойда

Шароит бор жойда

Бундан беш йил муқаддам мактабнинг эски биноси ўрнида 260 ўринли янги иморат тикланди.

— Шу билан бирга анчадан буён ёшларнинг орзуси бўлган замонавий спорт зали ҳам барпо этилди, — дейди Қумқўрғон туманидаги 42-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Бобур Султонов. — Болалар  спортини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлигида барча спорт анжомлари билан таъминланган залда ўқувчилар мунтазам шуғулланишмоқда. Ютуқларимиз эса беҳисоб: хусусан, қўл тўпи тўгараги қошида ташкил қилинган қизлар жамоаси бугун нафақат туман, балки вилоятда ҳам пешқадам жамоа сифатида танилган. Ўқувчиларимиз “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида доимий иштирок этаётганлиги боис вилоят терма жамоаси асосан бизнинг тарбияланувчилар ҳисобига шакллантирилмоқда…

Дарвоқе, қаердаки шароит кўнгилдагидек бўлса, Бобур Султоновга ўхшаш  жисмоний тарбия ўқитувчилари фидойилик билан меҳнат қилишса, шубҳасиз келажакда спортсевар ўқувчилар катта марраларни эгаллайди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan