Бош саҳифа / Спорт / Шароит бор жойда…

Шароит бор жойда…

Бундан беш йил муқаддам мактабнинг эски биноси ўрнида 260 ўринли янги иморат тикланди.

— Шу билан бирга анчадан буён ёшларнинг орзуси бўлган замонавий спорт зали ҳам барпо этилди, — дейди Қумқўрғон туманидаги 42-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Бобур Султонов. — Болалар  спортини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлигида барча спорт анжомлари билан таъминланган залда ўқувчилар мунтазам шуғулланишмоқда. Ютуқларимиз кўлами кенг. Хусусан, қўл тўпи тўгараги қошида ташкил қилинган қизлар жамоаси бугун нафақат туман, балки вилоятда ҳам пешқадам жамоа сифатида танилган. Ўқувчиларимиз “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида доимий иштирок этаётганлиги боис вилоят терма жамоаси асосан, бизнинг тарбияланувчилар ҳисобига шакллантирилмоқда…

Дарвоқе, қаердаки шароит кўнгилдагидек бўлса, Бобур Султоновга ўхшаш  жисмоний тарбия ўқитувчилари фидойилик билан меҳнат қилишса, шубҳасиз келажакда спортсевар ўқувчилар катта марраларни эгаллайди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Jarqo’rg’ondan “Jenoa”gacha

Bola dunyoga kelganida ota-onasi unga ezgu niyatlar ila turli o’yinchoqlar olib berishadi. Bolalarning barkamol bo’lib …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan