Бош саҳифа / Жамият / Шарафли касб

Шарафли касб

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган ёшларВатаннинг содиқ фарзандлари бўлишига ишончимиз комил.

Уларни ҳарбий хизматга, хусусан, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаб бориш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, юрт тақдири учун дархлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар бугун ўз мевасини бермоқда.

Ҳозирда миллий армиямиз юртимиз ўғлонлари учун чинакам мардлик, фидойилик ва ватанпарварлик мактабига айланди. Мудофаа вазирлиги тасарруфида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик,  Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик, Жиззах олий ҳарбий авиация, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети каби 5 та олий ҳарбий таълим муассасаси мавжуд.

Мазкур билим юртларига ўн етти ёшдан йигирма бир ёшгача бўлган фуқаролар, офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлган ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ўқишга қабул қилинади.

Ҳарбий хизмат даврида жанговор ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларига эришиб, тегишли тавсияномага эга бўлган фуқароларга тест синовларидан тўпланган балининг 50 фоизи миқдорида, 5 йил давомида сержантлар таркиби лавозимларида бенуқсон хизмат қилган ҳарбий хизматчиларга 20 фоиз миқдорида қўшимча имтиёз берилади ҳамда “Энг илғор сержант” танловининг республика босқичи ғолиблари олий таълим ҳарбий муассасаларига танлов (конкурс)дан ташқари қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Қолаверса, халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислик йўналишининг асосий фанига мувофиқлиги бўйича ҳарбий академик лицейларнинг битирувчилари ҳам тўплаган баллар сонига қўшимча энг кўп йиғиш мумкин бўлган балл- нинг 10 фоизи миқдорини қўшиш йўли билан имтиёзли қабул шартлари берилади. Шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари тиббий текширув натижаларига ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсияномасига асосан давлат комиссиясининг қарори билан олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинади.

В. ЗАЙЦЕВ,
вилоят мудофаа ишлари
бошқармаси, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan