Бош саҳифа / Жамият / Шарафга муносиб оналар

Шарафга муносиб оналар

Аскар онаси. Бугун унга ҳавас қиладиганлар кўп. Чунки не умидлар билан катта қилган ўғлони полвон, бақувват йигит бўлиб, она юрт олдидаги бурчини шараф билан ўтамоқда.

Зеро, юрт ҳимоясига камарбаста фарзандларни вояга етказган оналарга ҳар қанча эҳтиром кўрсатса арзийди.

Термиз шаҳрида вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Аскар оналарини шарафлаймиз” маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Ватан ҳимоячилари куни олдидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган сурхондарёлик аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар, жойларда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда турли вилоятларда хизмат қилаётган ўғлонларнинг оналари билан кутилмаган учрашуви ташкил этилди.

— Ўғлим  Севинчбек Самар- қанд вилоятида йигитлик бурчини ўтамоқда, — дейди шерободлик Гулчеҳра Алибоева. — Кутилмаганда унинг қаршимда турганини кўриб, йиғлаб юбордим. Бу мен учун энг яхши совға бўлди ва аскар оналарига кўрсатилаётган бундай эҳтиромдан бошимиз кўкка етди.

Тадбирда фарзанди юрт учун жонини фидо қилган оналарга эсдалик совғалари топширилди.

Бадиий жамоалар ва таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE