Бош саҳифа / Жамият / Шараф ва масъулият

Шараф ва масъулият

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари, айниқса, профилактика инспекторлари Ватанимиз келажаги ва истиқболи учун дахлдорлик ҳисси билан яшаши, юртига фидоийларча хизмат қилиб, ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши лозим.

Ана шу талабдан келиб чиқиб, Президентимизнинг фармони асосида жойлардаги профилактика инспекторлари сони оширилиб, улар учун қулай шароитларга эга бўлган ички ишлар органлари таянч пунктлари ташкил этилган эди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан Термиз шаҳрининг “Хотира” хиёбонида вилоят ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 228 нафар профилактика инспекторлари қасамёд қабул қилишди ва уларга хизмат уйлари, имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калити тантанали топширилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари ва вилоят ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Фарҳод Тошбоев,
катта лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan