Бош саҳифа / Спорт / Шамол ҳам ёрдам берди

Шамол ҳам ёрдам берди

Кишилар кўпинча “афғон шамоли”дан норози бўлишади.

Лекин шу гал “Сурхон” жамоаси мухлислари ундан хурсанд бўлишди, назаримда. Футбол ихлосмандлари орасида “мезбонларга уларнинг деворлари ҳам ёрдам беради”, деган гап бор. Бу гал термизликларнинг турнир пешқадамларидан бири — Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан учрашувида шу гап яна бир бор исботини топгандай бўлди. Шамол мезбонлар тўп сураётган тарафга эсиб, уларнинг узоқ масофаларга тўп узатишлари ва дарвозани нишонга олишларини осонлаштирди. Гол ҳам ўзини узоқ куттирмади. 19-дақиқада Ҳусниддин Ғафуровнинг узоқдан зарб билан тепган тўпи тошкентликлар дарвозасига бориб тушди. Бу муваффақиятдан руҳланган термизликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди. Учрашувнинг 40-дақиқасида “Сурхон” ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов томонидан тепилган бурчак тўпини моҳир легионер Владимир Бубанья боши билан “Бунёдкор” дарвозасига аниқ йўллади. Ҳисоб 2:0

Икки жамоа аъзоларининг ҳар қанча ҳаракатларига қарамай, ҳисоб 2-бўлимда ҳам ўзгармасдан қолди. Натижада, термизлик чарм тўп усталари очколари сонини 21 тага етказиб, рақиблари — “Бунёдкор”нинг жойига учинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Энди“Сурхон” футболчилари 29 июнда биринчи давранинг охирги ўйинини сафарда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтказишади.

Қолган ўйинлар қуйидаги натижалар билан тугади:

“Динамо”(Самарқанд) — “Локомотив” (Тошкент) — 2:1, “Пахтакор” (Тошкент) — “Қизилқум” (Навоий) — 8:0, “Сўғдиёна” (Жиззах) — “Қўқон-1912” — 2:2, “Металлург” (Бекобод) — “Насаф” (Қарши) — 0:1, “Навбаҳор” (Наманган) — “Бухоро” — 3:1.

“Локомотив” иккинчи ўринда бўлса-да, Самарқандда суперлига дебютанти “Динамо”дан енгилгач, бош мураббий Андрей Федоров бўшатилиб, ўрнига Самвел Бабаян тайинланди.

М.ЖУМАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мусобақалар олдидан

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Термиз шаҳрида “Ёшлик спорт жамоалари” Республика мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE