Бош саҳифа / Жамият / Шакарнинг чакана нархи белгиланди

Шакарнинг чакана нархи белгиланди

Азиз воҳадошлар! Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 мартдаги тегишли ҳужжатига асосан, шакарнинг бир килограмм чакана нархи 5200 сўм этиб белгиланган. Ушбу нархдан юқори сотиш мумкин эмас.

Афсуски, айни пайтда, бозорлар ва савдо шохобчаларида айрим тадбиркорлар шакарга талаб ортганидан фойдаланиб қолиш мақсадида, маҳсулотни  белгиланган баҳосидан қиммат нархларда сотишмоқда.

Вилоятда шакарнинг белгиланган нархидан қиммат сотиш ҳолатларини олдини олиш ва унга йўл қўймаслик учун назорат тадбирлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, вилоятдаги барча шакар сотувчи хўжалик юритувчи субъектларга огоҳлантириш хатлари берилган.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан истеъмолчиларнинг шакарга бўлган эҳтиёжи ошганлигини инобатга олиб, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” ОАЖ томонидан 491 тонна шакар олиб келинди. 260 тонна шакар қатъий нархларда, яъни килограмми 5200 сўмдан сотилиши учун савдо шохобчаларига тарқатилди ва 231 тонна шакар захираси яратилди.

Азиз воҳадошлар! Ушбу маҳсулот баҳосининг барқарорлигини таъминлаш, унинг  қиммат сотилиши олдини олишга қаратилган назорат тадбирларида фаол иштирок этиб, савдо-сотиқ қоидалари бузилаётганига дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилинг.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан масъул (97)-531-81-18

“Сурхондарё озиқ-овқат моллари” ОАЖдан масъул (94)-515-76-66

Сурхондарё вилояти Ҳокимлиги

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE