Бош саҳифа / Жамият / Шайтон васвасаси

Шайтон васвасаси

Инсонни иймондан айирадиган “шайтон васвасаси”нинг домига тушиб қолгачгина, “нафс балоси”нинг аянчли оқибатларини англаб етасан. Хом сут эмган бандаларда, деб баъзида идрокка тасалли берамиз. Аммо, ақли расо одамнинг нафси “ҳакалак” отса, шайтонга ҳамтовоқ бўлсачи?

2000 йилдан ҳозирги кунга қадар вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Термиз шаҳар филиали бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган Н.Баратов ҳам шайтонга “ҳай” беролмай, нафсига қул бўлиб, кўп миқдордаги давлат мулкини талон-торож қилиб юборди.

У эгаллаб турган лавозимини суиистеъмол қилиб, 2010 йил 16 апрелдаги “Термиз шаҳрининг канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағи ҳисобига Хитой халқ Республикасининг “Shindong Enerkom Ins” компанияси томонидан лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойданилмаган ва вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Термиз шаҳар филиалига топширилган 21 турдаги 98.710,55 АҚШ долларлик қурилиш материалларидан 2017 йил январь ойидан август ойига қадар 13.347,15 АҚШ долларлик 7,26 тонна “прут металл д-16 мм”, 4.839,8 АҚШ долларлик 6.914 тонна “пиреод 12 СТ335 ГС (арматура)”, 6.585 АҚШ долларлик 8.78 тонна “праволка 6.3 СТ, 3 СП” жами 102 миллион 911 минг, Марказий банк курси бўйича 24.771,95 АҚШ долларлик қурилиш маҳсулотларини сотиб, сотувдан тушган пул маблағларини ўзининг шахсий харажатларига сарфлаб юборганлиги аниқланган. Судда судланувчи Н.Баратов айбига иқрор бўлиб, давлатга етказилган зарарни қоплаганлигини айтиб, ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради.

Суд томонидан Н. Баратов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва бир йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ш.МУСТАФОЕВ,
шаҳар прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи
Н.ИСМОИЛОВ,
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE