Бош саҳифа / Таълим / Шаҳрибону ғолиб бўлди

Шаҳрибону ғолиб бўлди

Агар инсонда истеъдод бўлса, омад ҳам ўз-ўзидан келаверар экан. Яқиндагина юртимиз истиқлолининг 28 йиллиги муносабати билан вилоятимизда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови бўлиб ўтган, унда бир гуруҳ воҳа ижодкорлари ҳар бири ўз йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолиб деб топилган ва муносиб тақдирланган эди.

Ушбу танловда ёш ижодкор, Музработ туманидаги 7-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Шаҳрибону Турсунова ҳам ғолиб деб топилган эди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил, танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш мақсадида тўрт босқичда март, май ойларида бўлиб ўтган “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танловининг мактаб, туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида умумтаълим мактабларининг 3,2 мингдан ортиқ 5-10-синф ўқувчилари иштирок этишди. 28 августда Жиззах вилоятида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг республика босқичида ўз вилоятларида ғолиб бўлган 14 нафар ўқувчи иштирок этди. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу танловда ўз ижод намуналари билан иштирок этган Шаҳрибону Турсунова фахрли биринчи ўринни эгаллаб, яна бир карра истеъдодини намоён қилди.

Кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари вазирликнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мавжуда МУЛКАМОЛОВА,
талаба

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan