Бош саҳифа / Спорт / Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган шахмат бўйича республика ёзги фестивали ўтказилди.

Фарғона, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда қўшни Тожикистон республикасидан ташриф буюрган 120 нафар аёл ва эркак шахматчи 5 кун мобайнида ғолиблик учун 64 хонали тахта устида дона сурдилар. Ақлни пешлайдиган ўйин мусобақасида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган истеъдодли шахматчилар ўз маҳоратларини яна бир карра синовдан ўтказишди. Илҳом Ҳайдаров, Набижон Норбоев, Раббим Умаров, Нигмат Зиёев, Нормамат Сафаров, Назира Гулбоева, Нозима Холлиева, Севара Комилова сингари маҳоратли шахматчилар рақибларидан устун келиб, ғолиб бўлишди.

—Беш кун мобайнида ҳам шахмат ўйнадик, ҳам оромгоҳда кўнгилли ҳордиқ чиқардик, — дейди бухоролик 8 ёшли Назира Гулбоева. — Оромгоҳда яратилган шароит ва қулайликлар бизни ғоят қувонтирди. Шахмат мусобақаси баҳонасида Сурхондарёнинг гўзал ва бетакрор гўшаларини кўриб, лол қолдик, “Обизаранг” ва “Харкуш” дарёларининг зилол сувларига чўмилиб, мазза қилдик.

Зулфия АҲМЕДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE