Бош саҳифа / Спорт / Шахматчи имтиёзга эга бўлди

Шахматчи имтиёзга эга бўлди

Тошкент шаҳридаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида Ғарбий Осиё мамлакатларининг 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган шахматчилари ўртасида ташкиллаштирилган Осиё чемпионати якунига етди.

Саудия Арабистони, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистондан ташриф буюрган ёш ва иқтидорли шахматчилар баҳсида вилоятимиздан 5 нафар қиз ва 2 нафар ўғил шахматчи иштирок этди.

Денов шахмат мактаби тарбияланувчиси, тумандаги 77-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов мусобақанинг “Блиц” турнирида биринчи ўринни, “Стандарт” турнирида иккинчи ўринни эгаллади.

Муҳаммадали нуфузли мусобақада эришган ютуғи учун Осиё биринчилиги низомига кўра, республикадаги олийгоҳларнинг жисмоний тарбия факультетига 3 йиллик муддатда тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш имтиёзини қўлга киритди.

Шеробод туманидан 5-синф ўқувчиси Умида Омонова эса 12 ёшли шахматчилар беллашувида “Стандарт” турнирида ғолиб бўлиб, мутахассисларнинг назарига тушди.

Шунингдек, шўрчилик 18 ёшли Элбек Зокиров, Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси Умида Қурбонова, Денов туманидаги 77-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Раъно Абдухолиқовалар ҳам Осиё чемпионати баҳсларида ўз маҳоратларини намо- йиш этиб, 2 ва 4-ўринни эгалладилар.

Айтиш керакки, Осиё чемпионати баҳсларида қатнашишга талабгорлар жуда кўп. Юқорида номлари санаб ўтилган ёшларнинг нуфузли баҳс да иштироки бежиз эмас. Чунки улар шу йилнинг февраль-май ойларида бўлиб ўтган шахмат бўйича Ўзбекис- тон чемпионати баҳсларида фаол қатнашиб, 1-10 ўринларни эгаллашганди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир кунда неча қадам юрасиз?

Термиз шаҳар ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan