Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Шаҳар ва қишлоқ ҳамкорлиги

Шаҳар ва қишлоқ ҳамкорлиги

Жарқўрғон туманининг “Офтобқўрғон” маҳалласи аҳолиси “давлат бизни боқади”, деган тушунчани унутишганига анча бўлди. Улар тадбиркорлик билан шуғулланиб, фаровон турмуш кечиришмоқда.

Айниқса, маҳалла аҳли томорқаларидан унумли фойдаланишаётир ва эртачи маҳсулотлар етиштириб, Тошкент шаҳри аҳолисини сифатли сабзавотлар билан таъминлашмоқда. Халқимизнинг “Бор товоғим, кел товоғим” нақлига амал қилган Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонберди Усмонов яқинда маҳалла аҳли билан учрашгани қишлоққа ташриф буюрди.

Суҳбат жараёнида айниқса, томорқадорларнинг шаҳар аҳлини эртачи сабзавотлар билан таъминлашаётганидан хурсандлигини баён этган ҳоким қуруқ қўл билан келмаган экан. Тошкент шаҳридаги “ILL COLA” хусусий корхонаси ишбилармонлари маҳалла биносига ва бир неча хонадонга қуёш батареялари билан ишлайдиган ускуналарни ўрнатишди. Хусусан, ҳоким ҳомийлиги билан маҳалланинг энг кекса отахони, ногирон Қудрат бобо Шарипов хонадонига қуёш батареяси қўйилгач, уззу-кун электр чироғи ўчмайдиган бўлди.

Суҳбат давомида пойтахт ҳокими йил охиригача маҳалла ҳудудидаги 56-умумтаълим мактаби биноси ва 50 та хонадонга қуёш батареялари ўрнатилишини таъкидлади.

Усмонали НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan