Бош саҳифа / Жамият / Шаҳар бедарвоза эмас!..

Шаҳар бедарвоза эмас!..

Жорий йил 4 июлда жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан Манзура, Саидахон, Сожидахон ва Иброҳим Элмуродовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилди.

Судланувчилар Элмуродова Манзура қизлари Саидахон, Сожидахон ва ўғли Иброҳимлар ўзаро жиноий тил бириктириб, 2016 йилнинг октябрь ойида вояга етмаган ўғли Элмуродов Махмуджон, набираси Абдурахимов Муҳаммадамин, Абдирахмон ва Сайфулло, шунингдек, вояга етмаган набираси Орифжонов Абдулқуддус ва Майрамлар билан биргаликда Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда ва айланма йўллар орқали ўтиб, келгусида Туркия давлатига боришни режалаштиришган.

2016 йил 13 октябрда Элмуродова Манзура номига Қирғизистон Республикаси фуқароси Эргашова Гавҳаройнинг тўйи муносабати билан сохта чақирувнома келади. Улар шу чақирувнома асосида Қирғизистон чегараси орқали ўтиб кетишни режалаштиришади. Аммо вояга етмаган Элмуродов Махмуджоннинг чет элга чиқиши учун рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли чегара ходимлари томонидан қайтарилади.

Элмуродова Саида ва Сожидахонлар  ўша куни кечаси вояга етмаган Элмуродов Махмуджон ва фарзандлари билан биргаликда Андижон вилоятининг Қирғизистон  билан чегарадош ҳудудига айланма йўллар орқали қонунга хилоф равишда давлат чегарасини кесиб ўтишади.

2016 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида Элмуродова Манзура, унинг фарзандлари Саидахон, Сожидахон ва Иброҳимлар Қирғизистоннинг Жалолобод тумани, Сўзоқ қишлоғидаги хонадонларнинг бирида ижарада яшаётганлиги аниқланиб, мамлакатимизга қайтарилади.

Суд жараёнида судланувчи Элмуродова Манзура айбига иқрорлик билдириб шундай дейди:  дастлабки диний таълимни ёшлигимда отам Абдусалом қоридан олганман. 1986 йилда қўшним Элмуродов Шокирга турмушга чиқдим. У “Таҳрирчилик” фаолияти учун судланиб, 2005-2008 йилларда жазо муддатини ўтаган. Катта ўғли Элмуродов Муҳаммаджон ҳам  2009 йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган таълим муассасасига ўқишга кетиб, қайтиб келмади, ҳозир ҳам  телефонда гаплашиб турамиз.

“Ҳизбут-таҳрир” диний оқими аъзоси бўлган, айни вақтда жазо муддатини ўтаётган қудам, узунлик Сатторова Мўмина қамалганини эшитгач, ўзимни ҳам қамаб қўйишади, деб ўйлаб ноқонуний йўл билан Туркияга чиқиб кетмоқчи бўлганим рост. Туркияда қизим Сожиданинг турмуш ўртоғи (айни вақтда давлат тузимига қарши фаолияти учун қидирувда бўлган)  Бозоров Абдулло кутиб олиши керак эди.

Ўғлим Муҳаммаджон Қирғизистоннинг Жалолобод туманига бориб, таниши “Тоҳир” ва “Юнус” исмли шахсларнинг уйида яшаб туришимизни айтди. У ерда турмуш ўртоғимнинг келишини кутдик, аммо ўғлим Муҳаммаджон қўнғироқ қилиб, отасининг ҳужжатлари  ҳал бўлмаётганлигини, бироз кутиб туришимизни айтди.

20 октябрь куни Муҳаммад укасига қўнғироқ қилиб, Элмуродова Саиданинг тумуш ўртоғи Сатторов Аҳлиддин ҳам Ўзбекистондан чиқиб кетиш ниятида келаётганида чегарада қўлга тушганини ҳақида хабар берди.

Унга қадар эса ўғли Муҳаммад Элмуродов самолёт орқали Украина давлатига тегишли қалбаки паспортлар ва харажатлари учун пул жўнатади. 26 декабрь куни қўнғироқ қилиб, тайёргарлик кўришларини, икки кун ичида Туркияга жўнаб кетишларини тайинлайди. Ҳамма қаттиқ ҳаёжон ичида Туркияга кетиш тадоргига тушади, аммо…

28 декабрда кечқурун улар яшаб турган хонадонга Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кириб келади… Эртаси куни уларни Қирғизистон ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари “Дўстлик” чегара постига олиб боришиб, Андижон вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакилларига топширишади.

Жиноят эса ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Мазкурлар қилмишларига яраша жазоларини олишди.

Муҳаммад АЛИЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan