Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сертификатлаш қоидалари ўзгарди

Сертификатлаш қоидалари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра 1 июлдан бошлаб, айнан бир хил товарларга ташқи савдо шартномаси доирасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар бир календар йилидан ошмаган муддатга тақдим этила бошланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни олиб киритилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми кўрсатилган ташқи савдо шартномаси ва маҳсулотни етказиб берувчи ва қабул қилувчи ўртасида тузилган келишувлар нусхаси тақдим этилганда мувофиқлик сертификати 7А чизма бўйича берилади. Маҳсулот кўрсатилган миқдордан ошмаган бўлиши шарт ва у синов лабораториясида синовдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, чегара постларида божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилади.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлар томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди.

Энг муҳими, товарларни эркин муомалага чиқариш режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмаслиги каби ўзгаришлар жорий этилиши орқали тадбиркор ва ишбилармонларга катта иқтисодий қулайликлар яратилиб, ўз фаолиятларини ривожлантиришларида кенг имкониятлар очилади.

А. СИДИҚОВ, Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш
маркази давлат корхонаси мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan