Бош саҳифа / Жамият / Сертификатлар топширилди

Сертификатлар топширилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Узун ва Сариосиё туманларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида форум ўтказилди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” дастурларини амалга ошириш форумнинг асосий мавзусига айланди.

Тадбир доирасида Узун туманидаги “Шодлик” маданият ва истироҳат марказида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида юзга яқин давлат ва нодавлат ташкилоти ўзининг 450 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбир давомида иш берувчилар томонидан таклиф этилган соҳалар бўйича 60 нафарга яқин ёш турли касблар бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмаларга эга бўлди.

— Мен ўтган йили Узун туманидаги педагогика касб-ҳунар коллежининг мактабгача таълим йўналиши бўйича дипломга эга бўлгандим, — дейди фуқаро Дилором Маматова.— O`zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, “Деҳқон” маҳалласида янгидан очилган хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлаш учун йўлланма олдим.

“Ёшлар — келажагимиз” дастури ижросини самарали амалга ошириш, хусусан, оилавий ажримлар ва эрта никоҳнинг олдини олиш, хотин-қизлар, жумладан, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Оила ва аёллар” қўмитаси раиси Дилором Файзиева иштирок этиб, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ва беқиёс ғамхўрлик ҳақида батафсил сўзлади. 2018 йил 7 июндаги Президентимизнинг қарори билан тасдиқланган “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурининг мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди. Очиқ мулоқот сўнгида ўз бизнесини бошлаётган 10 нафар ёшга тижорат банкларининг имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича сертификатлари топширилди.

Форум доирасида тумандаги “Қарашиқ” маҳалласида жойлашган 72-оилавий поликлиникада  хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ҳам ташкил қилинди.

Сариосиё туманида ўтказилган форумда ҳам ёшлар билан “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш муҳимлиги бўйича амалий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари тумандаги оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган хонадонларда бўлиб, уларнинг бой тажрибасини ўрганишди.

М. ЭШНАЗАРОВ,
O`zLiDeP вилоят
Кенгаши матбуот
хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE