Бош саҳифа / Иқтисодиёт / СЕНАТ АЪЗОСИ САЙЛАНДИ

СЕНАТ АЪЗОСИ САЙЛАНДИ

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўшаб қолган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзод сайлашга бағишланган туман ва вилоят Кенгаши депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари О. Комилов очиб, йиғилганларни кун тартибидаги масала ҳамда сайлов қонунчилигига оид маълумотлар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг, қўшма йиғилишни бошқариб боришни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А. Чориевга топширди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзоди кўрсатилган вилоят Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Э. Турдимов номзоди йиғилганлар томонидан мақулланди. Ушбу масала юзасидан Сенат аъзоси Ш. Арипова, вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Қаҳрамони А. Нарзуллаев, Шеробод тумани ҳокими А. Эшмуратовлар сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларини ушбу номзодга овоз беришга чақирди.

Туман ва вилоят Кенгаши депутатлари яширин овоз бериш йўли билан сайлов участкасида номзодга овоз бердилар. Сайлов натижаларига кўра, вилоят ҳокими Э. Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Азобланган аёл – меҳр оғушида

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий йил ёз фаслида Ўзбекистоннинг 156 нафар фуқароси, асосан аёллар ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan