Семинар

Жарқўрғон туманида вилоят божхона бошқармаси ходимлари иштирокида экспортёр корхоналарга яратилган қулайликлар мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фао- лиятини янада эркинлаштириш ва тадбирколик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, рақобатбардошлигини ошириш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, мамлакат Президентининг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш,  экспорт контракт- ларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб, махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш қай тартибда амалга оширилиши хусусида маълумот берилди.

Семинарда республиканинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларга божхона идоралари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдамлар кўрсатилаётганлиги айтиб ўтилди.

Камол БЕКЧАНОВ,
вилоят божхона бошқармаси божхона
хизмати капитани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Биз – Ватаннинг эртаси

Термиз шаҳридаги 10-ўрта таълим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan