Семинар

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан партиянинг вилоят Кенгашида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров таъкидлаганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб саналади.

Семинарда сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, номзодларни халқ билан яқинлаштириш каби қатор режалар белгиланди. Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, сайлов натижалари сиёсий партиялар фаолиятига бериладиган баҳо ҳисобланади. Сайловларда яхши натижа кўрсатиш ва вакиллик бошқарув органларида имкон қадар максимал ўринларни эгаллаш учун эса пухта ва жиддий ҳозирлик кўриш талаб этилади.

Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар кўпчиликка манзур бўлди.

Гулшода ТУРСОАТОВА,

“Адолат”СДП вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE