Бош саҳифа / Жамият / Селдан талофат кўрганлар

Селдан талофат кўрганлар

уларга қандай амалий ёрдам берилмоқда?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17-19 май кунлари вилоятимизда кучли ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган сел тошқини тумандаги 1054 та хонадонга турли даражада талофат етказди.

Ишчи гуруҳ томонидан 325 та хонадон хатловдан ўтказилиб, 142 та хонадонга жиддий зарар етганлиги аниқланганди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 25 майдаги 03-01/192-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, ушбу хонадонларга ҳомий ташкилотлар бириктирилиб, 54 та янги уй-жойлар қуришда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилганди.

Шу кунгача ҳомийлар кўмагида селдан зарар кўрган хонадонлар учун 29 та янги ҳовли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 25 тасида эса қурилиш ишлари якунига етай деб қолди.

Яқинда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирокида Қумқўрғон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам сел-тошқин оқибатида зарар кўрган хонадонларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида белгиланган вазифалар ижросига бағишланди. Унда сўнгги қурилиш ишларининг бориши атрофлича муҳокама этилиб, қисқа фурсатларда якунлаш тўғрисида мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan