Бош саҳифа / Сиёсат / Сайловлар бош мавзу

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан иборат янги “Сайлов кодекси”нинг қабул қилиниши истиқлол йилларида шаклланган миллий сайлов қонунчилигимизни, демократик сайловларни ўтказиш бўйича қарийб 30 йиллик тажрибамизни янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш сари қўйилган катта қадам бўлди.

Республика Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябргача “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмоқда. Барча ташкилот, корхона, муассасаларда бўлгани каби “Сурхон дори-дармон” МЧЖ жамоаси ҳам сайловларга пухта тайёргарлик кўриш билан бирга тизим ходимлари ўртасида бу йилги сайловнинг ав-валгилардан фарқи, сайлов жараёнларига ки-ритилган янгиликлар обдон тушунтирилмоқда. Бу борада МЧЖнинг ҳуқуқий бўлим бошлиғи, ҳуқуқшунос Турсуной Жўраева жонбозлик кўрсатаяпти. Унинг саъйи-ҳаракати билан ҳар ҳафта ташкил қилинаётган “Маънавият соати”да асосий мавзу бу йилги сайловлар бўлаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE