Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, “Фуқаролар раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун 2018 йил 15 октябрда қабул қилинганди. Жорий йил май ойида фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади.
Матбуот анжуманини ФЖМҚМИ Сурхондарё ҳудудий бўлими директори Р. Норлиев очди ва олиб борди. Қонунга киритилган ўзгартиришлар, янгича тартиб-қоидалар бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Т. Норбаев, сенатор Ш. Арипова йиғилиш иштирокчиларига атрофлича маълумот бердилар.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга ҳам тегишли жавоблар қайтарилди.
Сарвар ИСМОИЛОВ