Бош саҳифа / Сиёсат / Сайловга тайёргарлик

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, ҳақиқий маънодаги ижобий рақобатга киришишади.

Мақсад битта, юрт ободлиги, эл фаровонлиги, иқтисодиётимиз барқарорлиги, тинчлик ва бунёдкорлик ишлари бардавомлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш. Ана шу улуғ ва эзгу мақсад йўлида мавжуд партиялар кенг кўламда ишлар олиб боришмоқда.

Термиз шаҳридаги “Матбуот” уйида партиялар вилоят Кенгашлари раислари иштирокида матбуот конференцияси ўтказилди. Унда газеталар муҳаррирлари, телевидение, радио ходимлари, республика газеталарининг вилоят бўйича мухбирлари, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг матбуот котиблари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, халқаро матбуот маркази вилоят бўлими раҳбари С.Саломов очди ва олиб борди. Матбуот анжуманида ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси А.Рўзиев, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партия си вилоят Кенгаши раиси Р.Ҳамроев, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партия си вилоят Кенгаши раиси С. Абдураимов, ЎзХДП вилоят Кенгаши вакили И. Бўронов, Ўзбекистон экологик партияси вилоят Кенгаши раиси И.Ёқубовлар иштирокчиларнинг сайлов билан боғлиқ бўлган барча саволларига атрофлича жавоб қайтардилар. Энг муҳими, қизиқарли мулоқот давомида қимматли фикр ва мулоҳазалар, таклиф ҳамда тавсия лар билдирилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan