Бош саҳифа / Сиёсат / Сайловга тайёргарлик

Сайловга тайёргарлик

Жорий йил декабрь ойида  Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, вилоят, шаҳар, туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Бўлажак сайловда халқ ишончини қозона оладиган ва уларнинг муаммоларини ўз вақтида илғай биладиган номзодларни тайёрлаш ва бошқа партиялар билан рақобатбардош фаолият олиб бора оладиган депутатларни сиёсий майдонга чиқаришга эътибор қаратиляпти.

 Жорий йил 6-11 сентябрда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон халқ демократик партияси минтақавий кенгашлари касбий салоҳияти ва кўникмаларини оширишга қаратилган “Сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш ва муваффақият қозониш йўллари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда  партия Марказий Кенгаши томонидан онлайн дарслар ташкил этилди. Бундан ташқари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидан иштирок этган семинар қатнашчилари учун сайловолди жараёнларида номзодларнинг лидерлик қобилиятлари, сайловчилар билан мулоқотни тўғри ташкил этиш ва сайлов кампанияси тактикаси борасида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ҳудди шундай семинар вилоятимизнинг Денов туманида ҳам бўлиб ўтди.

Назокат ПИНДИҚУЛОВА,
 ЎзХДП вилоят кенгаши кадрлар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan