Бош саҳифа / Сиёсат / Сайловга тайёргарлик

Сайловга тайёргарлик

Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Сайлов — демократик жамият шаффофлигини таъминловчи омил ҳисобланади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сонли қарорига асосан жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларни қонун талаблари асосида, адолатли, шаффоф ўтказилиши бўйича ишлар тизимли амалга оширилиб келинмоқда.

Мамлакатимиз сайлов тизимидаги энг муҳим янгиликлардан бири, жорий йил 25 июнда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексиқабул қилиниши бўлди. Янги қабул қилинган Сайлов кодекси билан олдинги сайлов қонунчилигидаги 30 дан ортиқ ҳолатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бу йил декабрь ойида мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтиши муносабати билан сайловларни мазкур кодекс талаблари асосида ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида” ги 2019 йил 23 июлдаги 926-сонли қарори билан “Сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг ўқишини ташкил этиш Концепцияси” тасдиқланди.

Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан режа асосида республикамизнинг барча ҳудудларида сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлиги, котиблиги ва аъзолигига номзодларни ўқитиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Бу эса сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма, малакаларини ошириш, уларнинг сайлов жараёнлари соҳасидаги ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Семинар-тренинглар вилоятимизда ҳам босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда. Жорий йилнинг 5-7 августида туманлардан 56 нафар тренерлар саралаб олиниб, улар иштирокида 8-10 август кунлари республика тренерлари томонидан семинар-тренинглар ўтказилди ҳамда уларга Марказий сайлов комиссиясининг сертификатлари топширилди. Шунингдек, 13 августдан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида республика тренерлари билан биргаликда 1284 нафар сайлов комиссиялари раислигига номзодларни ўқитиш ташкил этилмоқда. Бу тадбирларни ўтказиш жараёнларида семинар-тренингларни ташкил этиш бўйича шарт-шароит ва имкониятлар яратишга аҳамият қаратилаётир.

Семинар-тренингда 3 кунлик дастур асосида иштирокчилар билан машғулотлар олиб борилмоқда.Таъкидлаш жоизки, вилоятимиз бўйлаб жорий йил декабрь ойига қадар барча округ, участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари, котиблари ва аъзолигига номзодлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Олим ЧОРШАНБИЕВ,

вилоят сайлов

комиссияси котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan