Бош саҳифа / Жамият / Сайловга ҳозирлик

Сайловга ҳозирлик

Яқинда халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси ўтказилиб, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жойларда, жумладан, Термиз шаҳридаги “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сайловга қизғин тайёргарлик ишларига киришилди: сайловни ташкил этиш ва ўтказишга доир тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, маҳалла фаолларидан, депутатлардан иборат 9 кишилик ишчи гуруҳи тасдиқланиб, улар кўчалар, кўп қаватли уйларга бириктилди.

— Маҳалламизда 22 кўча, 22 та кўп қаватли уй мавжуд, — дейди маҳаллада сайловни ўтказувчи ишчи гуруҳи раиси Ш. Хўжаев. — Уларда 5179 нафар фуқаро яшайди. Шулардан 2618 нафари сайлов ёшида. Биз фуқароларимиз ҳақида тегишли маълумотлар тўплаш, бўлажак сайлов ҳақида тушунчалар бериш, маҳалла ҳаётида катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бу тадбирда фаол иштирок этишга даъват этмоқдамиз. Мақсадимиз — маҳалламизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини пухта ҳозирлик кўрган ҳолда ўтказиш, бу ишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлашдан иборатдир.

Даврон ҒУЛОМОВ,
фахрий журналист

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan