Бош саҳифа / Жамият / Сайловда шаффофлик таъминланади

Сайловда шаффофлик таъминланади

2018 йилнинг 15 октябрида қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонун маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги билан аҳамиятлидир.

Ушбу қонуннинг моҳияти ва аҳамияти сайловда фуқаролар иштирокининг ихтиёрийлиги ва эркинлиги таъминланганидир. Сайловда ўн саккиз ёшга тўлган, маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар қатнашади. Уч йилга сайланадиган фуқаролар йиғини раиси ўзининг ибратли, намунали фазилатлари билан халқнинг назарига тушган бўлиши керак.

 Айни пайтда жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика, шаҳар, туман ва шаҳарлар комиссиялари тузилиб, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун фуқаролар йиғини қарори билан ишчи гуруҳлар тузилиб, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонун талаблари ва сайловнинг очиқлигини таъминлашда асосий ва муҳим омиллар хусусида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан номзодларга доир ҳужжатларнинг тайёрланиши, номзодларга қўйиладиган талаблар, сайловни ўтказиш тартиби, саноқ комиссияси, овоз бериш хоналарининг жиҳозланиши, такрорий овоз бериш ва умуман мамлакатимизда сайловлар халқ иродаси эканлиги хусусидаги давра суҳбатларида аҳоли, айниқса, ёшлар фаол иштирок этмоқда.

А. Жабборов,
Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan