Бош саҳифа / Сиёсат / Сайлов тарғиботи

Сайлов тарғиботи

бозорлардаги радиоузеллар орқали ҳам олиб борилди

Хабарингиз бор, юртимизда «20 октябрдан 20 ноябргача сайлов тарғиботи ойлиги» деб эълон қилинган эди. Ойлик давомида вилоят адлия бошқармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилди?

Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида ташкил этилган брифингда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Саттаров бу борада қилинган ишлар ҳақида журналистларга маълумот берди.

— Ойлик доирасида Адлия вазирлиги ва Марказий сайлов
комиссиясининг биргаликдаги тарғибот дастури режаси ишлаб чиқилганди, — деди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров. — Ана шу режага мувофиқ, вилоят адлия бошқармасидан 46 нафар мутахассис жалб қилиб, жойларда тарғибот тадбирларини ўтказдик. Тадбирлар жараёнида аҳоли орасида, ташкилот ва муассасаларда сайлов қонунчилигидаги энг муҳим жиҳатлар ҳақида фуқароларга тушунча берилди. Бундан ташқари, адлия сайли орқали ҳам одамлар орасига кириб боришга, уларнинг сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимини оширишга ҳаракат қилдик.

Шунингдек, ҳар ҳафта маҳаллаларда вилоят-туман-маҳалла тамойили асосида 600 дан ортиқ буклет, флайер ва тарқатма материаллар тарқатилди. Вилоят бозорлар уюшмасига мурожаат қилиб, вилоятимизда мавжуд 30 дан ортиқ бозордаги радиоузеллар орқали ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари 10-15 дақиқалик сайловга доир оддий қоидалар, сайловчининг ҳуқуқлари ҳақида эшиттиришлар бериб борилди.

Қолаверса, айни пайтда 230 минг аъзоси бўлган ҳуқуқий ахборот телеграм канали орқали ҳам мунтазам равишда сайловлар бўйича тарғибот материаллари бериб борилмоқда. Ваҳоланки, вилоятимизда 20 минг киши ушбу канални кузатиб боради.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan