Бош саҳифа / Сиёсат / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўинга депутат сайлови ўтказиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 25 мартдаги XXVI сессияси 163/5-26-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 4-Бандихон сайлов округида бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказиш 2018 йилнинг 29 апрель кунига белгилансин.
  2. Белгилаб қўйилсинки, 4-Бандихон сайлов округидаги бўшаб қолган ўринга депутат сайлови илгари ташкил этилган сайлов округлари томонидан янги ташкил этиладиган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.
  3. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 4-Бандихон сайлов округига бўшаб қолган ўринга депутат сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига амал қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш юклатилсин.
  5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун сайлов бюллетенларини нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Комиссия раиси
Ш.БОЙҚУЛОВ

Термиз шаҳри,
2018 йил 29 март. Қ-07.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan