Бош саҳифа / Сиёсат / Сайлов – демократия кўзгуси

Сайлов – демократия кўзгуси

Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаётган сиёсий жараёнлар қизғин паллага кирди. Сайлов округлари, сайлов участкалари тузилди. Округ ҳамда сайлов участкалари раислари, ишчи гуруҳлари таркиби эълон қилинди.

Энг муҳими, республикамиздаги барча сайлов участкалари тегишли жиҳозлар билан таъминланган. Эндиги масала мавжуд партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни ва партияларнинг сайловолди дастурлари билан сайловчиларни таништиришга қаратилади.

 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов коммисияси раиси М.Абдусаломов бошчилигида навбатдаги кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Мамлакатимиз тарихида биринчи марта хорижда яшаётган ватандошларимизни бу йилги сайлов жараёнига иложи борича тўлиқ жалб этиш борасида бир талай ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, чет мамлакатлардаги элчихоналаримизда бугунгача очилган сайлов участкалари юқоридаги фикрнинг яна бир далилидир. Кореянинг Сеул шаҳрида сайлов участкаси ташкил этилганлиги, бу мамлакатда 2 минг нафардан ортиқ фуқароларимиз истиқомат қилаётгани, минг нафардан зиёд талаба-ёшлар сайлов ташвиқотига оид учрашувларда иштирок этганлиги, сайловчиларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилганлиги, муддатидан олдин овоз бериш учун ҳам барча зарур чоралар кўрилганлиги ҳақида онлайн тарзда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистоннинг Жанубий Корея Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси В.Фен фахрланиб ахборот берди.

Шунингдек, Москва, Кванджу, Корея Республикасида очилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш, хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, чет эл ва халқаро кузатувчиларни, хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимларини аккредитациядан ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар билан видеоселектор иштирокчилари батафсил таништирилиб борилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугунгача 233 нафардан ортиқ маҳаллий ва 67 нафар хорижий журналистларга сайловларни ёритиш ва кузатиш бўйича тегишли рухсатнома берилган. Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига кўра МДҲ давлатларидан 7, ЕХҲТ демократик институтларидан 42 нафар халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилган. Сайловда яна 57 давлатдан 600 нафар кузатувчи иштирок этиш истагини билдирган. Йиғилишда Марказий сайлов коммисияси кун тартибидаги олтита масала юзасидан бир овоздан тегишли қарорлар қабул қилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan