Бош саҳифа / Жамият / Сайёр суд бўлди

Сайёр суд бўлди

Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Узун туман маданият ва аҳоли дам олиш масканида уч босқичдан иборат сайёр қабул, ҳуқуқий тарғибот ва сайёр суд тадбирлари бўлиб ўтди.

Халқимиз турмуш даражасини яхшилаш, ҳуқуқий ва маданий тарбиянинг нақадар муҳимлигини ҳаётга татбиқ этиш сайёр суд мажлисининг асосий эътиборида бўлди. Ҳозирда кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигига қарамай, аҳоли ўртасида айрим ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда. Эндиликда айбдорлар иши бевосита одамлар кўз ўнгида, сайёр суд мажлисларида кўрилади.

— Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардандир, — дейди Узун тумани маъмурий суди раиси Аббос Холмўминов. — Судни адолат қўрғонига айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар изиил давом эттирилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси судьяларининг мамлакат халқига мурожаати қабул қилинди. Унда, жумладан, “Судни том маънода, Адолат қўрғони”га айлантиришга бор билим ва тажрибамизни сафарбар этамиз. Судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз,” дейилди. Бунинг учун онгимизда — адолат, тилимизда — ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлиши талаб этилади.

Бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Узун тумани прокурори Д.Бердимуродов, туман маъмурий суди раиси А.Холмўминовлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш масаласида тушунча бериб ўтдилар. Шунингдек, ҳозирги энг муҳим ва долзарб бўлган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар, аҳоли орасида жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича ҳам фикр юритилди.

Сайёр суд мажлисида 185 нафар фуқаро қатнашди. Содир этилган ноқонуний ва ахлоқий ҳаракатлар учун 15 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, битта шикоят аризаси ҳаракатдан тўхтатилиб, ижобий ечимини топди. Бундай сайёр суд қабулларининг маҳаллаларда ўтказилиши ошкоралик ва адолат тамойилларига мос бўлиб, аҳолини огоҳликка чорлайди.

Ж. БОБОЕВ,

Узун туман маъмурий суди судья ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE