Бош саҳифа / Жамият / Сайёр қабул

Сайёр қабул

Термиз ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Жанубий оператив бошқарув гуруҳи ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар билан мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Термиз ҳарбий прокурори, адлия подполковниги Ш.Тошматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратов, вилоят ҳокими ўринбосарлари Р.Чориев, М. Қобулова, Жанубий оператив йўналиш бошқарув гуруҳи бошлиғи, полковник З.Сайфудиновлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар қабул қилинаётган қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги ибратли ишлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Сайёр қабулда халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклиги, ҳарбий пенсионерлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига берилаёгган имтиёзлар хусусида ҳам сўз борди.

Қизғин кечган мулоқотда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ечимини топмаётган муаммолари, очиқ қолаётган саволларига мутахассис ҳамда мутасаддилардан тўлақонли жавоблар олишди. Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар, билдирилган фикрлар ва таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

А. ХАЛМУМИНОВ,

Термиз ҳарбий прокурорининг

ёрдамчиси, адлия лейтенанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan