Бош саҳифа / Жамият / Савол беринг – Жавоб берамиз

Савол беринг – Жавоб берамиз

Хориж давлатларида ишлаётган ўзбекистонлик фуқароларга пенсияга чиқиш учун имтиёзлар борми?

Б. АБРАЕВ, Ангор тумани

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори билан “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан таш- қари Пенсия жамғармасига  суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган.

Низом фақат чет элда ишлашга расмий рухсатнома олган шахсларга нисбатан қўлланилади. Ваколатли органлардан рухсатнома олмасдан чет элга кетган шахслар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси суғурта бадаллари тўлаш ҳуқуқига эга эмаслар.

Низомга мувофиқ, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс суғурта бадалларини энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида тўлайди. Суғурта бадаллари ихтиёрий равишда тўланади. Ушбу шахслар суғурта  бадалларини ҳар ойда, чоракда ёки Ўзбекистон Республикасига келгандан сўнг 3 ой ичида бир йўла тўлашлари мумкин. Суғурта бадаллари чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс оила аъзолари ёки ишончли вакили томонидан тўланиши ҳам мумкин. Суғурта бадалларини тўлаш чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан мустақил равишда хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) ҳам оширилиши мумкин.

Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, тегишли давр учун зарур маблағларни қўшимча киритиш имконияти ҳам мавжуд. Иш стажига фақат белгиланган суғурта бадалининг энг кам миқдори тўланган давригина киритилади. Пенсия миқдори нафақат иш стажининг давомийлигига, балки пенсия ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача иш ҳақига боғлиқ бўлади.

Саволларга Қумқўрғон туман БТПЖ бўлими  ҳуқуқшуноси Дилором ХУДОЙҚУЛОВА жавоб берди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE