Бош саҳифа / Жамият / Савол беринг жавоб берамиз

Савол беринг жавоб берамиз

УЙДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ҲАМ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛАСИЗ

Эшитишимча, энди ўз-ўзини иш билан банд қилган фуқароларга иш стажи ҳисобланаркан. Бу қандай тартибда ва қачондан бошлаб амалга оширилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

М.АШУРОВА, Термиз шаҳри

Уйда меҳнат қилиб ҳам иш стажига эга бўласиз. Ҳа, бу тўғрисида Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилган. Унга кўра, 2018 йилнинг 1 июлидан деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг (ҳозирда ЭКОИҲ 202 730 сўм) бир баробари миқдорида суғурта бадалини тўласа, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши белгилаб қўйилган. Бунинг учун фуқаролар пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимларига идентификация рақами ва фуқаролик паспортини кўрсатган ҳолда мурожаат қилишлари керак. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимидан ягона ғазна ҳисоб рақамини олиб, ўзларига қулай бўлган тижорат банкига тўловни амалга оширишади. Бу фуқаро пенсия ёшига етганда пенсия тайинлаш учун асос ҳисобланади.

Саволга вилоят адлия бошқармаси етакчи
маслаҳатчиси С.АЛЛАЁРОВ жавоб берди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan