Бош саҳифа / Таълим / Саводхонлик сабоқлари

Саводхонлик сабоқлари

Тадқиқотларда кўрсатишича, фақатгина фикрлаш, мушоҳада қилиш йўли билан эгалланган билимгина хотирада сақланиб қолар экан. Бу эса оғзаки ва ёзма саводхонликни таъминлаш, грамматик қонун-қоидаларни ўқувчиларга пухта ўргатишни ва уларнинг луғат бойлигини оширишни талаб қилади.

Шунинг учун ўқитувчи ўқувчиларнинг мукаммал саводхонлиги йўлида тинмай иш олиб бориши лозим.

Дарс жараёнида ўқитувчи грамматик мавзуни ўтгандан сўнг, уни мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларга турли хил ёзма топшириқлар, ижодий саволлар бериши керак.

Ижодий саволлар ўқувчиларни мустақил фикрлашга, олган таассуротларини умумлаштиришга, улардан хулоса чиқаришга ўргатади.

Шунингдек, ёзма саводхонликка эришиш учун ўқувчиларга «Ўзбекистон Ватаним маним», «Мен туғилган тупроқ», «Жаннат оналар оёғи остидадур», «Менинг биринчи ўқитувчим», «Мен севган асар» каби мавзуларда матн тузиш топшириғини бериш ва ўқувчилар бир-бирларининг бажарган ишларини текшириб, улардаги хатоликларни аниқлашни ҳам машқ қилдириш фойдадан ҳоли эмас. Машғулотларда ўқувчиларга кичик ҳикоялар,  эркин мавзуларда иншо ёзиб, уларда таъсирчан, образли ифода, ибора, сўз ва жумлаларни қўллаш тавсия қилинади.

Хулоса қилиб айтганда, ёзув ва мутолаа маданиятини билиш барча касб эгалари, соҳа мутахассислари учун бирдек зарур. Инсон қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар ифодали ўқий олиши, таъсирчан сўзлай билиши ва, албатта, саводли ёзув ва  нутқ соҳиби бўлиши лозим.

Раъно ЯНГИБОЕВА,
Термиз шаҳар 3-умумий ўрта таълим
мактаби ўзбек тили фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

5 август куни ОТМга кириш имтиҳонлари бошланади

Бу йилги тест синовлари икки сменада ўтказилади: 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да Surxondaryo viloyatida …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan