Бош саҳифа / Жамият / Савдоси пишмаган режа

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш ҳолатлари содир бўлади ва ундай кимсалардан асло яхшилик кутиб бўлмайди.

5 йилдан буён Ангор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кадрлар бўлими назоратчиси вазифасида ишлаб келган Шариф Ибрагимов ҳам моддий манфаатдорликни устун билиб, ўз иши ва касбига хиёнат қилди.

Жорий йилнинг 24 январида ўзининг Панжи исмли таниши билан учрашди. Панжининг ёнида жияни М. Мардаева ҳам бор эди. Шариф Ибрагимовга таниши жияни Мавлудани ишга жойлаштириш кераклигини, учрашувдан индаллоси ҳам шу эканини айтди. Шунда Ш. Ибрагимов ҳам суриштириб кўришлигини, бу ўз-ўзидан бўлмаслигини, тиббиёт бирлашмасининг раҳбарларига пул бериш кераклигини гап орасида қистириб ўтади. Савдолашиш бошланиб, 1 миллион 500 минг сўм эвазига ишга жойлаштиришга келишиб олинади.

Эртаси куни Мавлуда қўнғироқ қилиб, айтилган пул тайёрлигини, қаерда учрашишлигини сўрайди. Улар туман марказидаги деҳқон бозор ёнида жойлашган дорихона олдида учрашишади. Мавлуда айтилган маблағни Ш. Ибрагимовга тутқазади. Ердан топсанг ҳам санаб ол, деган нақлга амал қилган Ш. Ибрагимов пакетга жойланган пулларни санашга тушади ва шу пайтнинг ўзида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади. Нафсини тия олмаган кадрлар бўлими назоратчиси олган порасидан ҳам кўпроқ миқдорда тўлаган жарима балки яхши жазо бўлгандир.

 Қовун қовундан ранг олади, деганларидек Ангор туманидаги Охунбобоев номли МФЙ раиси Қ. Жуманазаров ҳам Ш. Ибрагимовнинг йўлини тутди. У мансаб ваколатидан фойдаланиб, таъмагирлик қилишни ўзига касб қилди. Маҳалла фуқароси Мақсад Тожиевнинг 2 ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинлаш учун 400 минг сўм пора олаётган пайтида туман прокуратураси ходимлари томонидан ушланди. Жиноятчи суд залидан қамоққа олиниб, тегишли жазога ҳукм қилинди.

К. ХИДИРОВ,

жиноят ишлари бўйича

Ангор туман суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE