Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳада муҳим янгилик бўлди.

Унга кўра, нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, яъни алкоголъ ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизелъ ва газ ёнилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2020 йилнинг 1 январигача, ўтган йил якунлари бўйича йиллик тушуми юз миллион сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1 августга қадар, ўтган йил якунлари бўйича йиллик тушуми юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 1 январгача, қолган барча тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январга қадар онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилиши белгилаб олинди.

Нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширади. Фуқароларга қулайлик томони шундаки, онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чекда товарлар, хизматлар номи, миқдори, нархи, суммаси, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади ва ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий эмас, деб топилади.

Мурод ХОЛИЯРОВ,
Шўрчи туман ДСИ бош инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan