Савдо салоҳияти

0
45

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва бандлигини таъминлашда савдо соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун савдо соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратишмоқда. Савдо жамиятдаги барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ўз таъсирини кўрсатади.

Чакана савдо соҳасини ривожлантириш дастурига кўра, вилоятимизда жорий йилнинг январь-июнь ойларида товар айланмаси ҳажми 4172,6 миллиард сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,6 фоизга кўп демакдир. Айни шу даврда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмасидаги улуши 92,8 фоизни ташкил этади. Бу кичик тадбиркорликнинг ривож топиб, чакана савдо товар айланмасида асосий таянчга айланаётганидан дарак беради.

Бугунги кунда аҳолининг озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларга бўлган талаби кескин ўзгариши натижасида савдо салоҳияти ҳам ошмоқда ва давлатимиз томонидан соҳага оид турли имтиёзлар берилаётир. Натижада аҳоли даромади ошиб, турмуши яхшиланишига, бандлик таъминланишига эришилмоқда.

Қ. НОРМУРАДОВ,
вилоят статистика
бошқармаси бўлим бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг