Бош саҳифа / Жамият / Саришталик – азалий қадрият

Саришталик – азалий қадрият

Туманимизда 49 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 4 850 нафар аҳоли истиқомат қиладиган “Робатак” маҳалламиз туман марказида жойлашган.

Шу боис, меҳмонларнинг келиб кетишини инобатга олиб ҳудуднинг саришталигига, марказий кўчаларни ободонлаштиришга, хонадонларнинг файзли бўлишига алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Маълумки, сув — ҳаёт манбаи. Деярли ҳар кунги эҳтиёжимиз учун зарур бўлган ичимлик ва томорқа сувларидан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш борасида ҳам ҳар бир фуқаромиз масъулиятни ҳис этган.

Яна шуни таъкидлаш зарурки, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида уларнинг сони камайиб бормоқда. Айрим боқимандалик кайфиятига берилган фуқаролар билан фаолларимиз тушунтириш ишларини олиб боришади. Натижада ўзининг уй-жойи, ҳовлиси ва томорқасини сақлашга эътибор қаратиш, фарзандларини фойдали меҳнатга жалб этиш аҳолининг кунлик юмушига айланган. Айни пайтда 10 нафар фуқаронинг оилавий шароитини инобатга олиб, ойлик маош тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этганмиз. Маҳалламиз ҳудудида умумий ўрта ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда 36 та корхона ва ташкилотлар мавжуд. Улар кам таъминланган, кекса ва ижтимоий кўмакка эҳтиёжи бор оилаларга моддий ёрдам беришга қаратилган хайрли ишларимиздан четда қолишмайди.

Маҳалламизга сектор раҳбарлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ёшлар иттифоқи вакиллари келиб туришади ва кузатилаётган айрим камчиликлар, аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришади.

Бу ҳамжиҳатлик ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ишлардан одамлар мамнун. Аслида ҳам саришталик, ҳамжиҳатлик, маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари азалий қадриятларимизнинг ажралмас қисми. Мухтасар қилиб айтганда, маҳаллалар аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини, маданиятини янада юксалтириш, айнан юртимизнинг гуллаб яшнаши ва фаровонлигига хизмат қилади.

Маҳмуд ЖУМАЕВ,
Қизириқ туман “Робатак” МФЙ раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan