Бош саҳифа / Жамият / Саратонда эҳтиёт бўлинг!

Саратонда эҳтиёт бўлинг!

Ўткир юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан саратонда, куннинг иссиқ пайтида тез кўпаяди.

Қўзғатувчисининг турига қараб касалликлар ичтерлама, салъмонеллёз, ичбуруғ, иерсинеоз, ротовирус, энтеровирус каби номлар билан юритилади.

Ушбу касалликларга чалинган беморларда умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ, иштаҳасизлик, ич кетиши ва натижада, бемор танасида сувсизланиш пайдо бўлади, ҳаётий зарур органларнинг функционал ўзгаришлари кузатилиши мумкин.

Касаллик белгилари кузатилган беморлар дарҳол шифокорга мурожаат қилиши зарур. Акс ҳолда, нотўғри муолажа, антибиотиклардан ўринсиз фойдаланиш оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўткир юқумли ичак касалликларидан сақланиш учун доимий равишда сувни қайнатилган ҳолда ичиш лозим. Ювилмаган ҳўл мевалар таъмини татиб кўрманг, яхши сақланмаган ва узоқ туриб қолган овқатларни истеъмол қилманг! Пашшаларнинг кўпайишига йўл қўйманг.

Ҳар доим шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг!

М. ХЎЖАНАЗАРОВ,

Термиз шаҳар ДСНЭМ эпидемиология

 бўлими мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE