Бош саҳифа / Жамият / Сангардакда бодом гуллади

Сангардакда бодом гуллади

Ҳа баҳорнинг илк эпкинларини кўриш мумкин бу гулларда. Зеро, халқ орасида юрадиган баҳор Сурхондарёдан бошланади деган  гап ҳам айни шу биринчилардан бўлиб воҳамизда бодом гуллашига нисбат бериб айтилган.

Бугун мўъжизакор шаршараси ва пурвиқор тоғлари билан танилган Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғида бодом гуллагани ҳақида ЎзА хабар беради. Унда вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг Сариосиё туманидаги вакили Беҳзод Ўрақовнинг айтишича, тоғлар қўйнидаги сўлим қишлоқда қиш фаслида бодом гуллаши ҳудудда учрайдиган ноёб ҳодиса саналиши келтирилади.

Қишлоқ ёнбағирлари оппоқ қор билан қопланиб турган бир пайтда бодом гулларининг ҳудудга ўзгача тароват улашгани ҳам она табиатнинг биз кутмаган мўъжизаларидан биридир, дейилади унда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan