Бош саҳифа / Маданият / Санъат фестивали садолари

Санъат фестивали садолари

Республикамиз пойтахтида ташкил этилган санъат фестивали тарихиймиллий анъаналарни кўрсатиб бера олганлиги билан барчада яхши таассурот қолдирди.

Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий Академияси раҳбари Акмал Нуриддинов сўзга чиқди. Ўзбекистон Бадиий Академияси кўргазмалар залида ташкиллаштирилган фестивалда Озарбайжон, Япония, Германия каби мамлакатлардан келган меҳмонларга ҳам сўз берилди.Фестиваль қатнашчилари ёш рассомлар, кулоллар, заргарлар ва бошқа амалий санъат усталарининг маҳоратларини бевосита улар ишлаётган жараёнда кўришга муваффақ бўлишди.

Санъат фестивалининг иккинчи кунида Республика рассомлик коллежи дизайн факультети талабалари марказий кўргазмалар залида модалар кўргазмасини ташкил қилдилар. Ҳар бир либос маҳорат билан яратилганлиги томошабинларни лол қолдирди. Ниҳоят, ғолиблар диплом ва олтин, кумуш медаллар билан тақдирланишди. Санъат фестивали ёш ижодкорлар фаолиятига катта туртки бўлади, деб ўйлаймиз.

Фазилат РЎЗИЕВА,
Садоқат ТЎРАЕВА,
вилоят тарихи ва маданияти давлат
музейи илмий ходимлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan