Бош саҳифа / Спорт / Санага бағишлаб

Санага бағишлаб

Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида жисмоний тарбиядарсларида ўқувчиларга спортнинг барча турлари амалиёт билан уйғунлаштирилган ҳолдаўтилади.

Шундан бўлса керак, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Баҳодир Каримов мураббийлигида ўғил-қизлар кўпроқ стол тенниси билан шуғулланишаяпти. Устоз ва мураббийнинг саъй-ҳаракати билан ўқувчилар тез-тез шаҳар миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этишаяпти. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳридаги “Болажон” боғида 11-мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва шаҳар Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида шаҳардаги мактаблар ўқувчилари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Кескин ўтган беллашувларда 11-мактабнинг 7 “Б” синф ўқувчиси Отабек Ражабов ғолиб бўлди. 4-ИМИ ўқувчиси Шоҳжаҳон Зайниддинов ва мактабнинг 9-синф ўқувчиси Юнусжон Юсуфжоновлар фахрли ўринларни эгаллашди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

Термиз шаҳридаги вилоят шахмат клубида Конституция куни муносабати билан 8,10,12,14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Воҳанинг барча туманларидан ташриф буюрган ўқувчи-шахматчилар беллашувида Сарвар Абдуҳолиқов, Севинч Қурбоналиева, Муаттар Жўраева, Бобур Чоршанбиев каби ёшлар ғолиб бўлиб, келгуси йил Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига қатнашиш йўлланмасига эга бўлишди.ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг яхши спортчи оила

Болаларни спортга ошно қилиш учун энг яхши восита бу ота-она намунасидир. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan