Бош саҳифа / Жамият / Самарали ҳамкорлик йўлида

Самарали ҳамкорлик йўлида

“Оила” илмий-амалий маркази вилоят бошқармасида “Янги ҳаёт сари — оила бағрига қайтиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат маркази томонидан ташкил этилган мазкур семинар шартли равишда ҳукм қилинган ва муддатидан олдин озод қилинган шахсларнинг реабилитацияси, яъни жамиятга қайта мослашувини таъминлашга қаратилган.

Ушбу масалада эса секторларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва бардавом ижтимоий шерикчилигини шакллантириш муҳим вазифа саналади. Шу боис мазкур семинар соҳада фаолият юритаётган мутахассислар ҳамда асосий ҳамкорлар салоҳиятини оширишни ўз олдига мақсад қилган.

Семинар аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова вилоятимизда соҳада олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш борасидаги таклифларини билдирди. “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат маркази раҳбари О. Ильмурадова вилоятнинг лойиҳа учун танланиш сабаблари ва уни амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларга тўхталди. Хусусан, семинар-тренингда пробарция хизматининг ҳуқуқий асослари, қонунчиликдаги янгиликлар, хориж тажрибаси, жазони ўташ жойларидан қайтган шахснинг психо-эмоционал ҳолати, ижтимоий реабилитация ва жамиятга қайта мослаштириш, кейс-менежмент асослари, ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалалари ўрганилиши ҳақида маълумот берилди. Семинар иштирокчилари бўлган вилоят пробарция хизмати, ички ишлар, жазони ижро этиш муассасаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази вилоят минтақавий филиали ходимлари учун икки кун давомида машғулотлар олиб борилди. Замонавий ёндошувлар асосида ташкил этилган семинарда ҳаётимизда юзага келиши мумкин бўлган вазиятларда оқилона иш тутиш, муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўрганилди. Иштирокчилар шу борадаги таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар доирасида Термиз шаҳридаги маҳаллаларда касб ўрганишга қизиқиш билдирган ва икки ойлик курсни тамомлаган 10 нафар хотин-қиз сертификатларга эга бўлишди. Шунингдек, эҳтиёжга кўра улардан 7 нафарига вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова тикув машиналарини ҳам топширди.

— Термиз шаҳрида хотин-қизларни тикувчилик ва бошқа турли касбларга ўргатиш учун бепул курслар ташкил этилгани ҳақида маҳалламизда тарғибот ишлари олиб борилганди, — дейди “Юлдуз” маҳалласида яшовчи Муҳайё Жумаева. — Мана, курсни тамомлаб, шаҳримиздаги “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятга ишга ҳам қабул қилиндим. Бугун эса сертификат ва ўз тикув машинамга эга бўлдим. Бундан жуда хурсандман.

Семинар-треннинг якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.             

Б. ИБРОҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE