Бош саҳифа / Жамият / Саломатликка бағишланган умр

Саломатликка бағишланган умр

Деновлик Йўлдош Комилов умри давомида фақат ўзинигина эмас, балки элнинг саломатлиги йўлида хизмат қилган инсон. Одамларни чиниқтириш, жисмоний тарбия билан шуғуллантириш учун бор маҳорат ва тажрибасини  ишга солди. Ўн тўққиз йил Деновдай катта туманнинг спорт қўмитасига раҳбарлик қилиб, спортнинг барча турларини ривожлантиришга имкон қадар ҳисса қўшди. Бироз муддат тумандаги футбол мактаб-интернатида ишлади.

Мудом иш билан банд бўлган, эл саломатлиги ташвишида яшаган Йўлдош ака нафақага чиққан бўлса ҳам оёғини узатиб ётмади. Ўғли Акмал иккиси банкдан 40 миллион сўм кредит олиб, асаларичилик билан шуғулланишга қарор қилди. Ота-бола тадбиркорлар бугун 40 оила асалари парваришлашмоқда.

— Уйда зерикиб, нафақани кутиб ётгандан наф йўқ, — дейди худди ёшлардек чаққон Йўлдош Комилов. — Баҳор бошландими асалари оилаларини махсус тележкага юклаб, Сангардак тоғи этакларига чиқиб кетамиз. То кеч кузгача Анвар Гусейнов ва бошқа тажрибали асаларичилар билан кўпроқ асал етиштириш чораларини излаймиз. Бол қанча  мўл бўлса, биз тадбиркорларга мўмай даромад бўлиш баробарида эл соғлигига фойда. Чунки асал еган касал бўлмайди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan