Бош саҳифа / Жамият / Саломатлик велосайли

Саломатлик велосайли

Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жисмоний тарбияга мунтазам жалб этиб, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Термиз шаҳри марказининг диққатга сазовор сайилгоҳларида велосайл ва велотуризм хизматлари ташкил этилган.

— 30 миллион сўм кредит эвазига турли ёшдаги болаларга мўлжалланган 18 турдаги 200 дан ортиқ велосипед ва кичик электромобиллар келтирдик. Ҳатто, 4 ва 6 ўриндиқли велосипедларимиз ҳам бор. Энг асосийси, эрта тонг соат 4:00 дан 7:00 гача “Болажон боғи”га келган болажонларимиз велосипедда бепул сайил қилишади, —дейди тадбиркор Фазлиддин Қосимов.

Бу каби велосайил хизмати шаҳримиз марказидаги Санъат саройи хиёбонида ҳам ташкил этилган. Бу ерда нафақат воҳамиз ёшлари ва меҳмонларининг, ҳатто, хорижлик сайёҳларнинг ҳам мароқли дам олишаётганини кузатиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, бу жараён болажонлар учун ҳам саломатлик велосайли бўлиб хизмат қилмоқда.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE