Бош саҳифа / Жамият / “Саломатлик поезди“—Сурхондарёда

“Саломатлик поезди“—Сурхондарёда

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида “Соғлом авлод учун“ халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари“ ДАК ҳамкорлигида “Саломатлик поезди“ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига қараб йўл олди.

Мамлакат Президентининг 4947-сонли қарори ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш дастурига биноан малакали шифокорлар томонидан аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Жойлардаги даволаш, профилактика муассасаларига, махсус мактаб-интернатларига, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларига дори-дармон санитария-гигиена воситалари, уй-рўзғор анжомлари, ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Бундан ташқари, 300 нафар ногирон ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

“Саломатлик поезди“ билан олиб келинган инсонпарварлик ёрдамлари вилоятимизнинг энг чекка қишлоқларига махсус транспорт воситаларида етказиб берилди.

Энг муҳими, “Саломатлик поезди“да воҳамизга ташриф буюрган юқори малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрик ўтказилганлиги ва беморлар, ногиронларга моддий ёрдам берилаётганлиги давлатимиз ва ҳукуматимиз инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин намунасидир.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan